Ўзбекистон Япония дастури ёрдамида қашшоқликни камайтириш ниятида

Бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган «Марказий Осиё+Япония» – самарали ҳамкорлик платформаси мулоқоти чоғида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов маълум қилди.

Ўзбекистон томони яна бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди. Жумладан: «Марказий Осиё учун яшил кун тартиби» минтақавий дастурини илгари суриш, минтақани кадрлар тайёрлаш хизматлари билан қамраб олишни кенгайтириш мақсадида 2020 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Япония рақамли университетини Марказий Осиё рақамли университетига айлантириш. Бу борадаги кадрлар малакасини ошириш ҳамда қўшма таълим дастурларини ва бошқа истиқболли ғояларни амалга ошириш.

Йиғилиш иштирокчилари олдида сўзга чиққан ташқи иқтисодий департаменти раҳбари Ўзбекистон ҳамкорликни фаоллаштириш ва мулоқот кун тартибини кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади. У Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди, шунингдек, ушбу платформа доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш контекстида энг муҳим бўлган соҳаларни таъкидлади. Япониянинг илғор тажрибасини жорий этиш орқали юқумли касалликларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма фармацевтика кластерлари ва ихтисослаштирилган илмий-таълим муассасаларини ташкил этиш, трансмиллий ва уюшган жиноятчилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, кибер жиноятчилик ва бошқа хавфсизлик муаммоларига қарши курашиш орқали барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш шулар жумласидандир. Шунингдек, транспорт коридорларини диверсификация қилиш, янги темир ва автомобил йўллари қуриш, ҳаво қатнови салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

Япония Ўзбекистонда қашшоқликни камайтиришга ёрдам беради

Шунингдек, рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратни ривожлантириш, япон технологиялари ва ноу-хауларини жорий этиш, «яшил иқтисодиёт»ни рағбатлантириш, иқлим ўзгариши жараёнларини чеклаш ва бошқа йўналишлар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиландиб хусусан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабарида қайд этилган.