Руз ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 19 феврал куни Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев ЕХҲТ Бош котиби Ҳелга Шмид билан учрашди.
Ўзбекистон Республикасининг Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги (ЕХҲТ) доимий вакили ва ЕХҲТ Бош котиби Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг кенг доирасини, шу жумладан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
ЕХҲТ Бош котиби Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва Ташкилотнинг мулоқотни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларда катта ютуққа эришилгани ва Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлган бир қатор йуналишларда фаол ривожланаётгани таъкидланди.
Томонлар Швециянинг ЕХҲТга раислигининг устувор йуналишларини ҳисобга олган ҳолда ёшлар масалалари бўйича икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш ҳамда гендер тенглигини таъминлашга содиқлигини тасдиқладилар.
Якунда Ҳелга Шмид ЕХҲТ Котибияти Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар ва тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини эълон қилди.