Ўзбекистон КХШТга киришни режалаштирмаяпти: Станислав Зас шарҳи

КХШТ бош котиби Станислав Зас Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо бўлиши масалалари ҳақида гапирди.

У бу ҳақда жамоавий хавфсизлик кенгаши пайтида айтди ва Ўзбекистоннинг ташкилотга киришига изоҳ берди.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳали Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қўшилмоқчи эмас.

«Ўзбекистонда ҳозирча КХШТга аъзо бўлиш режаси йуқ ва биз ҳеч кимни ўз сафимизда бўлишга мажбурламаяпмиз», — деди у.

Заснинг сўзларига кўра, ҳар бир штат қаерда ва қайси ташкилотда бўлишини танлаш ҳуқуқига эга.

У, шунингдек, КХШТ ҳеч қачон бу давлатларнинг қарорларига таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

КХШТга Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. Ўзбекистоннинг алянсга қайтиши бир неча йиллардан бери муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонга КХШТга аъзо бўлиш таклифи келмаганини айтганди.