Ўзбекистон Малайзия Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюради

18-22 май кунлари Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Камарудин Жаффар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Малайзия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.