Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий техника эшелонига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида темир йўл бўйлаб ҳарбий техника поезди қандай ҳаракатланаётганини кўриш мумкин бўлган видео тарқалди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳар йили тасдиқланган жадвалга мувофиқ таъмирлаш заводларида ҳарбий техникага режали техник хизмат кўрсатилмоқда.

«Тарқалган видеолардаги бу жараён – ҳарбий техникани таъмирдан сўнг ҳарбий қисмларга етказиб бериш тасвирланган», – деди мудофаа вазирлиги.

Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, бу оддийгина техникани ташиш.