Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раддия берди

Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг учувчисиз учиш аппарати Афғонистон ҳаво ҳудудини гўёки бузгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бу фактни рад этиб, айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар томонидан тарқатилаётган маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ҳаво кучлари қўшни давлатларнинг ҳаво ҳудудини бузмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳаво мудофааси қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакатимиз ҳаво ҳудудини бузиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг учувчисиз, қирувчи ва ҳужумчи самолётлари қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик қилаётганига эътибор қаратади.