Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркияга келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан бугун, 15-март куни Анқарага келди.

Давлатимиз раҳбарини Эсенбоға халқаро аеропортида юқори мартабали амалдорлар, жумладан, Анқара вилояти раҳбарияти кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташрифи доирасида бугун Туркия президенти билан учрашиши режалаштирилган.

Пайшанба куни президент Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида ҳам иштирок этади, унда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.