Ўзбекистон Президенти БАА шайхларини янги лавозимга тайинлангани билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари витсе-президенти этиб тайинланган Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Амирликнинг валиаҳд шаҳзодасига айланган Шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик йуллади.

Президентимиз қардош Амирлик халқига тинчлик ва осойишталик, доимий фаровонлик ва тараққиёт тилакларини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва интилишлар туфайли ривожланиб бораётган кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари ўзаро ҳурмат, ишонч ва қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.