Ўзбекистон Президенти Италияга расмий ташриф билан боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” иккинчи саммитидаги нутқига кўра, келаси ҳафта расмий ташриф билан Италияга боради.

Шавкат Мирзиёев GSP+ режими туфайли Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш барқарор ўсишда давом этаётганини таъкидлади. Агар ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 20% га ошган бўлса, жорий йил бошидан буён ўсиш деярли 70% ни ташкил этди.

Бундан ташқари, Европанинг етакчи компаниялари ва банклари билан юқори технологияли ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича истиқболли лойиҳалар портфели 20 миллиард евродан ошди.

2022-йил якунлари бўйича Ўзбекистон-Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 32% га ўсиб, 535,4 миллион еврога етди ва бу Италияга Ўзбекистоннинг Европадаги учинчи йирик савдо ҳамкорига айланиш имконини берди.

Италия бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортиб бормоқда ва ўзаро.

Сўнгги бир неча йил ичида республикада тоғ-кон, металлургия, нефт-кимё ва электротехника ишлаб чиқариши, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби янги тармоқларни қамраб олган Италия капитали иштирокидаги корхоналар сони икки баробар ортди.

Италиядан киритилган инвестициялар ҳажми сўнгги тўрт йил ичида 7 баробар ўсди – 7,1 миллион доллардан 49,6 миллион долларгача.