Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари ва Хитойнинг онлайн саммитида бир қатор таклифларни илгари сурди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 25-январ куни Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг онлайн форматдаги музокараларида иштирок этди.

Учрашув Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди, дея хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилдилар, кўп қиррали ҳамкорликнинг истиқболдаги долзарб масалалари ва устувор йуналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Давлат раҳбари нутқи аввалида йиғилганларни юбилей билан табриклаб, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик муносабатлар жадал ва барқарор характер касб этганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари ҳамкорликнинг устувор йуналишларини таъкидлаб, тўсиқсиз савдо-сотиқни таъминлаш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришнинг умумий маконини шакллантиришга қаратилган “Хитой – Марказий Осиё” янги иқтисодий мулоқоти стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқди.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, узлуксиз юк оқимини таъминлаш, “Хитой – Марказий Осиё” йуналиши бўйлаб трансминтақавий логистика тармоқларини ривожлантириш бўйича тизимли ечимларни ишлаб чиқиш муҳимлигини та’кидлади. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йули қурилиши лойиҳасини амалда жорий этишни жорий йилда бошлаш таклиф этилди. Давлат раҳбари саммит иштирокчилари эътиборини рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратди. ИТ-парклар негизида “Интеллектуал ипак йули” қўшма платформасини яратиш таклиф этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш ва юқумли касалликларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳамкорликнинг муҳим йуналиши деб номланди. Хитой билан ваксиналарни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги билдирилди. Ўзбекистон томони, шунингдек, мамлакатлар ўртасида одамлар ва товарларнинг ҳаракатланишини осонлаштирадиган эмлаш паспортларининг ўзаро тан олиниши тарафдори.

Давлатимиз раҳбари камбағалликни камайтириш вазифасига алоҳида тўхталиб, уни ҳал этишни аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти деб атади. Бу борада Ўзбекистон Хитой билан қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, шўр ва шўрланган ерларда ҳосил етиштириш, шаҳар ва қишлоқ ўртасида ишлаб чиқариш занжирларини йулга қўйиш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти пандемия даврида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган жадал ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш бўйича яқин ҳамкорлик ва фаол чора-тадбирларни биргаликда амалга оширишга чақирди. Пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг алоҳида резолютсиясини биргаликда қабул қилиш ташаббуси билан чиқиш таклиф қилинди. Шу билан бирга, “Яшил ипак йули” қурилиши доирасида иқлим бўйича кун тартибини биргаликда илгари суриш зарурлиги қайд этилди.

Муқобил энергия соҳасида сармоявий ва технологик ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган “экологик тоза ривожланиш”ни таъминлаш бўйича “йул харитаси”ни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди. Марказий Осиё ва Хитой халқларини янада яқинлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбари келаси йилни “Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъат йили” деб эълон қилишни ўқув ва талабалар дастурларига, ёшлар форумлари, спорт мусобақаларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратишни таклиф қилди. Ўзбекистон Президенти ўз нутқида минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш соҳасида ҳамкорликни давом эттириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди. “Хавфсиз ипак йули” концепциясини амалга ошириш манфаатлари йулида Афғонистон йуналишида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбари нутқи сўнгида Хитой халқига Пекинда қишки Олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини тилади.

Саммит якунлари бўйича Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий масалаларига умумий ёндашувлар акс эттирилган Қўшма баёнот қабул қилинди.