Ўзбекистон Президенти Россия Федерацияси делегацияси билан учрашиб, иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19-феврал куни Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири, Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги олий мартабали делегацияни қабул қилди. Иқтисодий ҳамкорлик.

Музокаралар аввалида Денис Мантуров Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Учрашувда Ўзбекистон Президентининг 2023-йил октабр ойида Россияга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 6,6 фоизга ошгани йиғилиш иштирокчиларида қониқиш ҳосил қилган. Саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё, фармацевтика каби соҳалардаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

2023-йилда ўтказилган ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, шунингдек, таълим, тиббиёт ва минтақалараро ҳамкорлик соҳасидаги форумлар якунлари айниқса юқори баҳоланди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини сақлаб қолиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш, жумладан, “Иннопром.

Жорий йилнинг апрел ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё. Бу қадамлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.