Ўзбекистон Президенти Россия Федерацияси раҳбарига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Кемерово вилоятидаги “Листвяжная” конида инсонлар қурбон бўлишига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан Россия етакчиси Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Кемерово вилоятининг Беловский туманидаги Листвяжная конида тутун билан ифлосланганлиги ҳақидаги сигнал пайшанба куни эрталаб олинган, мина қутқарувчилари ва шифокорлар воқеа жойига боришган.

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда конда 287 нафар кончи бўлган. Шахтадан 239 киши эвакуация қилинган, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.

46 нафар кончи ердан чиқа олмади, кейинроқ уларни қидириш чоғида олти нафар мина қутқарувчисидан иборат бўғин ҳалок бўлди.