Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифи доирасида Римдан Милан шаҳрига келди.
«Малпенсе» аэропортида олий мартабали меҳмонни Ломбардия раҳбарияти самимий кутиб олди.
Бугун давлатимиз раҳбари вилоят ҳокими билан учрашиб, Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан «давра суҳбати» ташкил этишни режалаштирган.
Ташриф доирасида «ITMA 2023» тўқимачилик машиналарининг таъсирчан халқаро кўргазмасига ташриф буюриш ҳам режалаштирилган.