Ўзбекистон Президенти Туркия президентини миллий байрам билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси раҳбари Реджеп Эрдўғонга Республика эълон қилинган кун байрами муносабати билан табрик йуллади.

– Туркия Республикаси Жаноби Олийлари раҳнамолигида барча соҳаларда эришаётган улкан муваффақиятлар ва халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаб бораётгани, нуфузи баланд қудратли давлатга айлангани бизни қардош халқ сифатида беҳад қувонтирмоқда.

Ишончим комилки, умумий мақсадлар ва қардош халқларимиз фаровонлиги йулида биргаликда қатъий саъй-ҳаракатлар билан биз кўп қиррали ва узоқ муддатли муносабатларимизни интилиш ва салоҳиятимизга мос келадиган янада юксак босқичга кўтара оламиз”, — дейилади хабарда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг мурожаати.

Давлатимиз раҳбари Туркия раҳбари ва унинг оила аъзоларига мустаҳкам соғлик, янги муваффақиятлар, қардош турк халқига эса фаровонлик ва узоқ муддатли тараққиёт тилади.