Ўзбекистон Президенти ва Туркия раҳбарининг учрашуви

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғонни қабул қилиб, Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида содир бўлган зилзилалар оқибатлари муносабати билан биродарлик ёрдамини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти шахсан ўтган ой Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида содир бўлган даҳшатли зилзилалар муносабати билан ҳамдардлик билдириб, жабрланган вилоятларни тиклаш, янги инфратузилмани барпо этиш чора-тадбирларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.

Туркия Президенти, ўз навбатида, табиий офат оқибатларини бартараф этишда кўрсатган биродарлик ёрдами, шунингдек, қутқарув ишларида фаол иштирок этгани ва аҳолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатгани учун Президентимиз ва Ўзбекистон халқига самимий миннатдорлик билдирди.

Томонлар Туркий давлатлар ташкилотининг бўлажак навбатдан ташқари саммити ташкилот мамлакатлари ҳамжиҳатлиги ва қардошлик ришталарининг ёрқин ифодаси бўлишини таъкидладилар.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик доирасидаги муносабатларнинг ривожланиш динамикаси ҳам қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўсишда давом етмоқда, ўтган йилнинг ўзида 370 та янги корхона ташкил этилди.

Сўнгги олти йилда Ўзбекистон иқтисодиётига киритган турк сармояси ҳажми 3,5 миллиард долларга етди.

Айни пайтда енергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, енгил саноат ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.