Ўзбекистон Президентининг Эронга ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилаб берди.
Президент Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи тадбирлари дастури якунланди, Президент Тошкентга қайтди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, шунингдек, мамлакат олий маънавият раҳнамоси Оятуллоҳ Саид Али Хоманаий билан учрашди.

Фото: Шавкат Мирзиёев Эронга ташрифини якунлади
Олий даражадаги музокаралар натижасида икки томонлама ҳамкорликнинг энг долзарб йўналишлари бўйича ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларнинг мустаҳкам пакети имзоланди.
Давлатимиз раҳбарини «Меҳробод» халқаро аэропортида Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

Фото: Шавкат Мирзиёев Эронга ташрифини якунлади