Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга расмий ташрифи бошланди

Бугун, 20-октабр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи бошланди.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Бўлажак олий даражадаги музокараларда икки давлат раҳбарлари стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда. Натижада ҳамкорликнинг энг муҳим йуналишлари бўйича ўндан ортиқ ҳужжат имзоланади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Туркманистон пойтахтида жойлашган “Тошкент” истироҳат боғининг очилишида иштирок этиши, “Хоразм-Тошҳовуз” чегара савдо зонасининг ишга туширилиши ҳам ташриф кун тартибидан ўрин олгани айтилади.