Ўзбекистон раҳбари 2022-йилда Европанинг 10 та давлатига ташриф буюриш ниятида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилда Европанинг 10 та давлатига давлат ташрифи режалаштирилган.

Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2022–2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси лойиҳасида назарда тутилган.

Жорий йилда Белгия, Буюк Британия, Венгрия, Италия, Испания, Швейцария, Чехия, Полша, Туркия ва Скандинавия мамлакатларига юқори даражадаги ташрифлар ташкил этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Европа давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларининг, шунингдек, Европа Иттифоқи раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифи масалалари ишлаб чиқилади.

Яна бир муҳим йуналиш дипломатик муассасалар тармоғини ривожлантиришдир. Шу тариқа, расмийлар Швецияда Ўзбекистон элчихонасини очиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Чехияда дипломатик ваколатхонасини очиш имкониятларини ишлаб чиқиш ниятида.