Ўзбекистон раҳбари 30 дан ортиқ раҳбарни ишдан бўшатди

Президентимиз раислигида 19 апрел куни маҳаллаларда иш юритиш тизими самарадорлигини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбари кўплаб маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларининг иши сезилмаётганини таъкидлади. Масалан, айрим маҳаллаларда ишсизлик 20 фоиздан ошади. Йиғилишда шундай туманлар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳокимлари огоҳлантирилди.

Бир қатор туман ва шаҳарлар ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, сектор мудирлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди:

· Андижон вилояти Олтинкўл тумани ва Навоий вилояти Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

· Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Тамдин, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона вилоятлари ҳамда Навоий ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари;

· Кармана ва Фариш туманлари прокурорлари;

· Янгиер, Шаҳрисабз ва Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

· Нурота, Музработ, Шаҳрисабз ва Мирзачўл туманлари давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари;

«Оила фаровонлиги учун ишламайдиган, «Ўз ор-номуси учун» тамойилини тушунмайдиган раҳбарларга орамизда ўрин йўқ, – деди Шавкат Мирзиёев.