Ўзбекистон раҳбари Қирғизистонга ташриф буюради

9-декабр куни Қирғизистонда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси президентларининг Андижон сув омборини биргаликда бошқариш бўйича фахрий ёрлиқ алмашиш бўйича учрашуви бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Ортиқбоев маълум қилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон расмийлари билан бир қатор ҳужжатларни имзолайди. Хусусан, ташриф чоғида икки давлат президентлари Андижон сув омборини биргаликда бошқариш бўйича ратификация ёрлиқларини алмашадилар.

Шунингдек, икки давлат раҳбарияти икки республика фуқаролари ўртасида чегарани кесиб ўтишни соддалаштириш бўйича ҳужжатни имзолайди.

Бундан ташқари, 9 декабр куни Бишкекда Ўзбекистон кузатувчи мақомига эга ЕОИИ саммити бўлиб ўтади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари жорий иқтисодий вазиятни, шунингдек, Евроосиё маконидаги интеграциянинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. ЕОИИ мамлакатлари раҳбарлари ўтаётган йил якунларини сарҳисоб қилади ва иттифоқнинг ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашади.