Ўзбекистон раҳбари рафиқаси билан Сеулдаги ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди

Бугун, 17-декабр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул миллий қабристонида дафн этилган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга ёдгорлик пойига гул қўйиб, кейинчалик мажмуа музейига қўйиладиган эсдалик лавҳасини қолдирди.

Қабристонда Корея озодлиги ва мустақиллиги йулида қурбон бўлган миллий қаҳрамонлар, мамлакат тараққиётига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган.

Анъанага кўра, хорижлик давлат раҳбарлари корейс халқига ҳурмат белгиси сифатида ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришади.
Давлатимиз раҳбари Фахрий меҳмонлар китобига ҳам ўз ёзувини қолдирди.