Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслахати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга онасининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Президенти самимий ҳамда Ўзбекистон халқи номидан ҳамдардлик билдирди.
«Севимли онангиз Ўғулобод Бердимуҳамедованинг вафоти ҳақидаги хабар қалбимизни оғриқ ва чуқур қайғуга тўлдирди. Ўғулобод эдже ўзининг ибратли ҳаёти, чинакам меҳнатсеварлиги, одамларга меҳр-оқибати, ҳаёси билан халқингиз меҳр-муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлди.
Оилангиз оғир талофат кўрган ушбу қайғули дамда Сиз Жаноби Олийларига ва барча яқинларингизга, қардош ва дўст Туркманистон халқига ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади мактубда.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти туркман халқи Миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслахати раиси – Гурбангула Бердимуҳамедовга онасининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам ёзма ҳамдардлик билдириб, яқин қариндошининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдирди.
У ўз мактубида Туркманистон халқи бирдамлик ва қудратли иродаси туфайли ушбу оғир даврни енгиб ўтишига ишонч билдирди.