Ўзбекистон разведкаси раҳбари Москвага амалий ташриф билан келади

МДҲ давлатлари разведка хизматлари раҳбарлари Москвада йиғилишади. Келгуси ҳафтанинг ўрталарида бўлиб ўтадиган учрашув давомида, Ҳамдўстлик мамлакатлари хавфсизлигини ташкил этиш масалалари ҳал қилинади.

Россия Ташқи разведка хизмати матбуот бюросининг хабар беришича: «2021 йил 13 октябрда Москвада МДҲ мамлакатлари хавфсизлик агентликлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг Ҳамдўстлик разведка хизматларининг хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигига бағишланган учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашувда Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқчи. Бундан ташқари, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан вакиллар келиши кутилмоқда.

Бўлажак тадбир доирасида Россия Президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатлари тегишли хизматлари раҳбарлари билан видеоконференция ўтказишни режалаштирмоқда.