Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бир қатор бошқармалари раҳбарлари янги лавозимларга тайинланди.
Ижтимоий соҳа ва фармацевтика саноати бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эгамов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Енгил ва электротехника саноати бошқармаси бошлиғи Мирмуҳсин Султонов «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари етиб тайинланди.
Геология, кончилик, металлургия, машинасозлик ва қурилиш материаллари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бунёд Эгамбердиев Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасининг савдо, иқтисодиёт ва туризм бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Хитой билан ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи Шоҳжахон Джумаев Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
1-июн куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов вазирлик ходимлари билан учрашувда юқоридаги раҳбарларни янги лавозимларга тайинлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади