Бугун Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистонга ташрифи бўлиб ўтади. Миссияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбоева бошчилик қилади.
Ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбоева билан Қирғизистон Республикаси Жокоргу Кенгаши тораги Талант Мамйтов ўртасида икки томонлама муносабатларни, шу жумладан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда бўйича музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Ташриф чоғида минтақавий иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлаш учун барқарор алоқалар ўрнатишга қаратилган «Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёлларининг мулоқоти» халқаро бизнес-форумида иштирок этиш кўзда тутилган.
Унда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркор аёллар ўртасида давлатлараро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, делегатсия аъзолари «Ата-Бейит» мемориал мажмуаси, Қирғизистон Республикаси халқ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг уй-музейига ташриф буюриши, унинг қабрига гул қўйиши кутилмоқда ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.