Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ва Франция элчиси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Аурелия Бушез хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Франция ўртасида 2022-йилда амалга оширилган ишлар, юқори даражада ташкил этилган давлат ташрифи якунлари қайд этилди.

Сирдарё ГЭСи, Қамбарота ва Чўткўл ГЭС лойиҳалари доирасида ЭДФ компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, бино ва иншоотлар томларига қуёш батареяларини ўрнатиш ана шундай лойиҳалардан биридир.

Бундан ташқари, 2022-йил май ойида “Total Eren” Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш электр станциясини ишга туширди ва Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида янги станциялар қуришга қизиқиш билдирди.

Шунингдек, “Voltalia” компанияси Хоразм вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиққани, бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорликни кенгайтириш устида иш олиб борилаётгани таъкидланди.

Томонлар “Technip Energies” компанияси билан ҳамкорлик истиқболларини, жумладан, нафақат газ узатиш тизимини модернизатсия қилиш соҳасида, балки ёқилғи-енергетика комплексининг бошқа ё‘налишларида ҳам лойиҳалаш хизматларини кўрсатувчи қўшма корхона ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари, жумладан FromAtom ва Assystem манфаатлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича хорижий томонга “Voltalia” компанияси билан “Агроволтаиcс” лойиҳасини амалга ошириш ва “Assystem” компанияси билан smart-grid тизимини жорий қилиш бўйича ҳамкорликни йулга қўйиш имкониятлари таклиф қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.