Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикери Эрон Президенти билан учрашди

Эроннинг янги сайланган президенти Ираҳим Раси ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов Теҳронда учрашди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни изчил ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва ижтимоий-маданий соҳалардаги парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашдилар.

Шу билан бирга, Эрон Президенти Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни юқори баҳолади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Ерон алоқаларини янада ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорликни томонларнинг мавжуд салоҳияти даражасига олиб чиқиш, хусусан, парламентлараро алоқаларни янги босқичга кўтариш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этилди.