Ўзбекистон Республикаси пойтахтида ИХТ расмийлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий мансабдор шахслари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

23-январь куни бошланган йиғилишда Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Туркия, Эрон ва Покистон делегациялари ҳамда ИХТ Котибияти вакиллари иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувдан кўзланган мақсад 24-январга белгиланган ИХТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишига тайёргарлик кўриш эди.