Ўзбекистон Республикаси Президенти чегара савдо зоналари тизимини яратишни таклиф қилди

Таҳлиллар ижобий динамикага қарамасдан, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятидан ҳали ҳам фойдаланилмаётганлигини кўрсатмоқда.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

«Бугунги кунда турли ҳисоб-китобларга кўра, минтақа давлатлари ўртасидаги савдо айланмасининг 5-10 фоизини ташкил этади. Шу муносабат билан биз ўзаро савдони рағбатлантиришнинг янги шакл ва механизмларини фаол жорий этишни таклиф қиламиз», — деди у.

Гап товарларни етказиб беришда ягона қоидалар ва соддалаштирилган тартибларга эга бўлган чегара савдо зоналари тизимини яратиш ҳақида бормоқда.

«Бу ерда учинчи мамлакатлардан қиммат ва ҳар доим ҳам сифатли бўлмаган импортни ишлаб чиқарувчиларимиз маҳсулотлари билан алмаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни тушуниш ва қўллаб-қувватлаш муҳим. Яна бир муҳим вазифа саноат кооперациясининг қўшма лойиҳаларини илгари суришдир. Ишбилармон доираларимиз рақобатдош устунликлардан ва минтақа мамлакатлари иқтисодиётини бир-бирини тўлдириш омилидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини яратишдан манфаатдор» – деди давлатимиз раҳбари.

Давлат раҳбарининг фикрича, саноатни ривожлантириш миллий дастурлари асосида саноатни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босувчи Марказий Осиё маконини шакллантириш бўйича ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.

«Иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни таклиф қиламан, бу эса харажатларни камайтириш ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлайди. Савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида минтақалараро тўғридан-тўғри ҳамкорлик салоҳиятидан ҳам кенгроқ фойдаланиш ва ҳар йили Марказий Осиё минтақалари форумини ўтказишни таклиф этамиз. Шу билан бирга, умумий ҳудудий сармоявий жозибадорликни ошириш учун ягона қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга интилиш керак», — деди Мирзиёев.