Ўзбекистон Республикаси Президенти CICA нинг олтинчи саммитида иштирок этади

Жорий йилнинг 12-13 октябр кунлари Остона олтинчи саммитга мезбонлик қилади, унда 11 давлат раҳбари, Ветнам вице-президенти ва Хитой вице-президенти иштирок этади.

CICA Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича энг йирик халқаро форумдир. Ушбу ташкилотга аъзо бўлиш учун давлат тўлиқ ёки қисман дунёнинг ушбу қисмида жойлашган бўлиши керак.

Ҳозирги вақтда 27 та давлат CICA га аъзо. Саккизта давлат кузатувчи мақомига эга, улар орасида АҚШ, Украина, Филиппин, Япония, Беларусия бор. Шунингдек, 5 та халқаро ташкилот: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Араб Давлатлари Лигаси, Халқаро Миграция Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси ҳам кузатувчилардир.

CICA фаолияти аниқ ва қатъий тамойилларга асосланади:

  • Суверен тенглик ва суверен ҳуқуқларни ҳурмат қилиш;
  • Низоларни тинч йул билан ҳал қилиш;
  • Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳамкорлик;
  • Давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
  • Куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик;
  • Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги;
  • Қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш;
  • Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш.

CICA нинг барча қарорлари консенсус асосида қабул қилинади.

ОФКнинг олтинчи саммити доирасида Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.