Ўзбекистон Республикаси Президенти Францияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан бугун, 21-ноябрь куни расмий ташриф билан Парижга жўнаб кетди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Парижда бўлиш дастурига мувофиқ, Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, Франция Миллий ассамблеясида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Устивор йўналишларда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.

Давлат раҳбари Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашади.

«Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» ва «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўжизалари», халқ маданий меросига бағишланган.