Ўзбекистон Республикаси Президенти ОТР банк делегацияси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия ОТР банки делегациясини қабул қилди.

Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, музокаралар келишувларни юқори даражада амалга оширишга бағишланди.

«Европанинг етакчи банки Ўзбекистон банк-молия бозорига кириш жараёнини бошлаб юбормоқда», деди матбуот котиби.

«ОТР Банк» Венгриядаги энг йирик тижорат банки бўлиб, мамлакат миллий бозорининг 25,6 фоизини эгаллайди.

ОТР гуруҳи 1949 йилда ташкил топган ва 11 мамлакатда, жумладан, Россияда 16 миллиондан ортиқ мижозларга эга.