Ўзбекистон Республикаси Президенти Украинадаги вазият билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш режасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Украинадаги воқеалар натижасида юзага келиши мумкин бўлган барча иқтисодий оқибатларни бартараф этиш чораларини тайёрлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг алоҳида асосий савдо ҳамкор мамлакатларидаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда республиканинг ҳар бир тармоғи ва ҳудуди шароитида юзага келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг батафсил режасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди. Амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси масъул этиб белгиланди.

Давлатимиз раҳбари молия тизими барқарорлигини, корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш, режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.

Тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларига транспорт-логистика тармоғининг ишончлилигини таъминлаш, шу жумладан экспортга етказиб бериш географиясини янада диверсификация қилишни ҳисобга олган ҳолда қўшимча чора-тадбирлар кўриш вазифаси юкланди.

Вилоят ҳокимлари аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва ишсизларни иш билан таъминлашни жадаллаштириш, шунингдек, инфляция даражасини доимий мониторинг қилиш ва нархларнинг кескин ўзгаришига йул қўймаслик бўйича профилактика чораларини кўриш масалаларини кучайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.