Ўзбекистон Республикаси Президенти Утcни минтақада хавфсизликни таъминлашга таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзлаган нутқида минтақада хавфсизликни таъминлаш ишнинг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

«Сўнгги пайтларда дунёнинг турли бурчакларида кескинлашган низолар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ўз таъсирини кўрсатмоқда», — деди Президент мана шундай оғир шароитда УТC давлатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус хизматлари доимий эътиборда бўлишиалоқа, терроризм, экстремизм, ёшларнинг радикаллашуви, одам савдоси, гиёҳванд моддалар савдосига биргаликда қарши курашиш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ташкилотга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, у йиғилганларга қўшни Афғонистондаги вазиятни ҳам еътибордан четда қолдирмаслик кераклигини эслатди.

«Биз афғон масаласида умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида ташкилотга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари ўртасида мунтазам мулоқот ўтказиш тарафдоримиз», деди президент.