Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркияга ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи ниҳоясига етди, у воқеа ва учрашувларга бой бўлди.

Сафар давомида давлатимиз раҳбари Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди, Туркий давлатлар ташкилотининг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммитида ҳам қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Бундан ташқари, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркманистон халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳатияси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Саммит якунида Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни кутиб олди, сўнг Тошкентга қайтиб келди.