Ўзбекистон Республикаси раҳбари Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.

Вазир Ўзбекистонга Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев ва Ван И минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди ва ШХТнинг бўлажак саммити кун тартибини кўриб чиқди.