Ўзбекистон Республикаси раҳбари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти таваллуд куни муносабати билан Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида кенг жамоатчилик йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги давлат раҳбари ҳам мажмуага ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. У билан бирга Олий Мажлис палаталари, ҳукумат, Президент Администрацияси вакиллари, фан ва маданият арбоблари, зиёлилар биринчи президент хотирасини ҳурмат қилдилар.

Маросимда Қуръон суралари ўқилиб, дуо қилинди.

Сўнгра Шавкат Мирзиёев мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш боʻйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Худди шундай гул қўйиш маросимлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.