Ўзбекистон Республикаси раҳбари оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини маълум қилди

Бугун, 25-январ куни Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, кичик бизнесни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари янада кенгайтирилишини таъкидлади.
Хусусан, 2023 йилда:

  • тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун ажратиладиган кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади;
  • фермерларга гаровсиз кредитлар миқдори 50 миллион сўмга (ҳозир 33 миллион сўм) етказилади;
  • Илгари оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар яна ушбу дастурлар бўйича имтиёзли кредит олишлари мумкин бўлади (енди улар фақат бир марта олишлари мумкин);
  • кредитларнинг бир қисмини банк картасига олиш мумкин бўлади.

Шунингдек, 2023-йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 триллион сўм йуналтирилади.

Шунингдек, яқинда президент томонидан имзоланган қарорга кўра, оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 миллион доллар ажратилади.