Ўзбекистон Республикаси раҳбари Қозоғистон Президенти билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Токаев билан минтақада барқарорликни тиклаш масалаларини муҳокама қилди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, вазиятни барқарорлаштириш, республикада имкон қадар тезроқ тинчлик ва осойишталикни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон раҳбари қардош Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакатда барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш йулидаги саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Аввалроқ КХШТ вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш учун Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларини юбориши маълум бўлган эди.