Ўзбекистон Республикаси раҳбари Си Цзиньпин билан тантанали йиғилиш ўтказди

15 сентябр куни Самарқанд шаҳридаги Конгресслар марказида давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Раисини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин махсус минбардан жой олди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари олдидан фахрий қоровул саф тортди.

Маросимда икки давлат расмий делегациялари аъзолари иштирок этди.

Қўшма суратга тушишдан сўнг Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг музокаралари бошланди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 14-сентябр куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.