Ўзбекистон Республикаси раҳбари Синдзо Абэ вафоти муносабати билан Япония Императорига ҳамдардлик билдирди

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон раҳбари Япония Императори Нарухито ва ушбу мамлакат Бош вазири Фумио Кисидага Япония собиқ бош вазири Синддога ҳужум қилган шахс қўлидан ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Президент Мурожаатномасида, шунингдек, Япониянинг барқарор ривожланиши, унинг халқаро муносабатлар тизими ва жаҳон иқтисодиётидаги ролининг кучайиши кўп жиҳатдан жаноб Абэнинг стратегик дастурлари ва инновацион ташаббуслари туфайли амалга оширилгани таъкидланган.

Ўзбекистон ушбу давлат арбобининг халқаро муносабатларни ривожлантириш, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини кенгайтиришдаги шахсий хизматларини юксак қадрлайди.

Шавкат Мирзиёев ҳам марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик сўзларини айтди.