Президент бугун, 10-феврал куни Жиззах вилоятига ташриф буюриб, қатор иқтисодий ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечиради.
Бу ҳақда бугун давлат раҳбари матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълум қилди.
Сафар давомида Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиш, ҳудудни ривожлантиришга доир долзарб масалаларни муҳокама қилиш ниятида.