Ўзбекистон Республикаси сенаторлари педофилия учун жазони кучайтирувчи қонунни маъқуллади

Ўзбекистонда қонунга бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартишлар қабул қилинади.

Йигирма биринчи ялпи мажлисда сенаторлар “Бола ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилдилар.

Парламент матбуот хизмати хабарига кўра, жиноят қонунчилигида вояга етмаганларга нисбатан инсонпарварлик муносабатини кучайтириш мақсадида жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўн уч эмас, балки ўн тўрт ёш этиб белгиланган.

Шунингдек, вояга этмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар, жумладан, болаларга нисбатан ножоиз хатти-ҳаракатлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилиш муддатлари алоҳида белгилаб қўйилган бўлиб, жиноят-процессуал қонунчилигида вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда психолог иштирок этиши назарда тутилган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.