Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Латвиянинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Рейнис Трокшни қабул қилди.

Республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат чоғида дипломатлар бўлажак турли даражадаги расмий учрашувлар жадвалини муҳокама қилишган.

Бундан ташқари, икки мамлакат вакиллари сиёсий ва дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.

Музокараларнинг якуний қисмида иштирокчилар томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро таъсири ва айрим минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.