Бугун, 7 декабр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Россия элчиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Дипломатлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.
«Қайд этилгандек Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 3-мажлиси, шунингдек, жорий йилнинг 1-2 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми муваффақиятли ўтказилди.», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Томонлар икки томонлама келишувлар ва лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.