Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Қувайтдан келган халқаро кузатувчи билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Қувайтдан келган референдум давомида халқаро кузатувчи билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Олий маслаҳат кенгаши аъзоси ва Қувайтдан келган халқаро кузатувчи, Қувайт университети профессори Хайлу Хамад ал-Мекеими билан учрашди..

Хамад ал-Макеими умумхалқ референдуми жараёнини кузатиш учун Ўзбекистонга келди.

Овоз бериш миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга мувофиқ ўтаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон фуқароларининг референдумдаги фаоллиги учун миннатдорлик билдирди.

Суҳбат чоғида таълим, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, қўшма маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон-Қувайт ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.