Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ЕХҲТнинг озчиликлар бўйича Олий комиссарини қабул қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2022-йил 1-август куни. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ЕХҲТнинг озчиликлар бўйича Олий комиссари Қайрат Абдраҳмоновни қабул қилди.

Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон билан ЕХҲТ ва унинг институтлари ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада ошиб, янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар.

Олий комиссар республикада миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш борасида олиб борилаётган сиёсатни юксак баҳолади. Айниқса, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги яхши қўшничилик сиёсати минтақа халқлари ва элатлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда ижобий ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда Қ.Абдраҳмонов Ўзбекистонда барча миллат ва элат вакилларининг билим олиши, меҳнат қилиши, ижодий қобилият ва салоҳиятини намоён этиши учун барча зарур шарт-шароит яратилганини таъкидлади. Жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш 2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишнинг устувор мақсадларидан бири эканлигини олқишлади.

Томонлар ўзаро манфаатли барча масалалар бўйича ўзаро манфаатли муносабатларни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.