Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Озарбайжон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 8-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Алоев ва Озарбайжон Республикаси Элчиси Ҳусайн Гулиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги боʻлажак учрашувлар жадвали коʻриб чиқилди.

Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, минтақавий тузилмалар – МДҲ, УТC ва ЭКО доирасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Томонлар режалаштирилган тадбирларни юқори савияда амалга ошириш учун биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишиб олдилар.