Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ижроия қўмитаси раиси — МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар давомида ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, томонлар МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик борасида фикр алмашишган, шунингдек, бўлажак кўп томонлама тадбирлар жадвалини кўриб чиқишган.
Учрашув бугун, 29 сентябр, чоршанба куни бўлиб ўтди. Томонлар МДҲ доирасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалаларини ва халқаро кун тартибини, шунингдек, бўлажак кўп томонлама тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.
«Шунингдек, улар МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик борасида фикр алмашдилар», — дейилади хабарда.
Сергей Лебедев 29-30 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва истиқболлари» халқаро форумида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Тадбирда 1300 дан ортиқ миллий ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда. Булар мамлакат ҳукумати вакиллари, халқаро бизнес ва молиячилар, ихтисослашган халқаро, минтақавий ва нодавлат ташкилотлари мутахассислари.
Натижада кенг кўламли шартномалар имзоланиши кутилмоқда.