Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг Тошкентдаги учрашуви икки давлат ўртасидаги экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликнинг ёрқин намуналаридан биридир.
Мазкур учрашув доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва Италия мудофаа вазири Гидо Крозетто хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати, уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
“Тенглик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама муносабатлар кейинги йилларда янги босқичга кўтарилди”, — дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги. – Ўзбекистон ва Италиянинг экстремизм, диний радикализм, халқаро терроризм ва бошқа трансмиллий таҳдидларга қарши курашда умумий мақсадлари бор.
Ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида анъанавий тус олаётган штаб музокараларини ўтказиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Муваффақиятли ўтган учрашувдан сўнг ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда экстремизм ва терроризмга қарши биргаликда курашишда Ўзбекистон ва Италиянинг роли юқори баҳоланди.
Бундай учрашувлар халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, жамият барқарор ривожланишини таъминлашнинг қўшимча омилига айланмоқда.
Келгусида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик икки давлат манфаати йулида давом этиши ва фаоллашиши шубҳасиз.